Сардор Раҳимхон иштирокидаги илон акс этган саҳна уюштирилгани маълум бўлди (видео)
Жамият
−
23 Июль
32613Ижтимоий тармоқларда “Вақф” фонди раҳбари ўринбосари, “Вақф” хайрия ишлари бўйича директор Сардор Раҳимхон иштирокидаги видео тарқалди ва муҳокамаларга сабаб бўлди. Видеода питон илони хонадонга кириб қолгани акс этган. Ҳолат юзасидан Наманган вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, видеодаги илон тури Наманган вилоятидаги давлат ҳисобига қўйилган “Косонсой дорбозлари” номли хусусий ҳайвонот боғига тегишли. Ҳайвонот боғи директорининг таъкидлашича, илон видео олиш учун олиб кетилган ва кўп ўтмай қайтариб берилган. Ушбу илон сунъий боқилиши натижасида одамларга ўргатилган, ҳеч кимга ҳеч қандай зарар етказмаган.
Қайд этиш жоизки, Экология вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг “Ёввойи ҳайвонларни сақлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилган. Бунда ёввойи ҳайвонлардан цирк томошаларида фойдаланиш, жамоат жойларида олиб юриш ва сайр қилдириш, махсус қафассиз бошқа жойларга ташиш, ҳайвонлардан фойдаланган ҳолда фото ва видео тасвирларга тушириш, телекўрсатувларда ва бошқа тадбирларда ҳайвонларни намойиш этиш мақсадида олиб бориш ёки бошқа шахсларга фойдаланишга бериш, шунингдек, сотиш, совға қилишни тақиқлаш кўзда тутилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь