Сардор Раҳимхон оғир жудоликка учради
Жамият
−
20 Ноябрь 2023 64658 1 дақиқа
“Вақф“ хайрия жамоат фондининг “Вақф” хайрия ишлари бўйича директори Сардор Раҳимхоннинг онаси вафот этди. Буни Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати маълум қилди.
“Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Сардор Раҳимхоннинг оналари вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади. Аллоҳ таоло марҳумани ўз мағфиратига олсин”, дейилади идора хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Собиқ хонанда ва “Юрак амри” хайрия фонди фаолияти билан кўпчиликка таниш бўлган Сардор Раҳимхон жорий йилнинг 1 ноябр куни “Вақф” фонди раҳбари ўринбосари – “Вақф” хайрия ишлари бўйича директори лавозимига тайинланган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь