Сардобада 9-синф ўқувчиси ўз жонига қасд қилди
Crime
−
08 February 2021 11545 1 minute
Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида мактабнинг 9-синфида ўқувчи бола ўзини осиб, жонига қасд қилди. Бу маълумотни Сирдарё вилояти прокуратураси тасдиқлади.
Маълумотга кўра, ҳодиса 5 февраль куни юз берган. Сардоба тумани “Наврўз” маҳалласида яшаган, вояга етмаган 2005 йилда туғилган 12-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Р.З. (ўғил бола) тахминан соат 21:00 ларда яшаш хонадонида, арқон билан ўзининг бўйин соҳасидан осиб ўз жонига қасд қилган
Мазкур ҳолат юзасидан судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланиб, Сардоба туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.