Сирдарёда сохта долларга 5 бош мол сотиб олганлар ушланди
3-саҳифа
−
12 декабр 2025 6641 1 дақиқа
Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида 5 бош қора молни қалбаки АҚШ долларига сотиб олган шахс аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Департаментнинг Сардоба тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.А. фуқаро Д.М.нинг 5 бош қорамолини жами 142 млн сўмга сотиб олишга келишиб, шундан 32 млн сўмини бериб, кейинчалик қолган 110 млн сўм ҳисобидан 100 АҚШ долларлик купюрадаги жами 8 800 қалбки долларни бериб кетгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида қарийб 1 млрд сўмлик ҳорижий валютанинг чет элга чиқиб кетиши тўхтатиб қолинганди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август