Сардобага янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
05 Июнь
5155Сирдарё вилоятидаги Сардоба туманига Зиёдулла Каримов ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бугун, 5 июнь куни халқ депутатлари Сардоба тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев қатнашган сессия ишида ташкилий масала кўрилди.
Сессияда айни кунга қадар Давлат активларини бошқариш агентлигининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Зиёдулла Данабаевич Каримов туман ҳокими этиб тасдиқланди.
Маълумот учун, Зиёдулла Каримов 1979 йилда Сайхунобод туманида туғилган. 2001 йилда Ўзбекистон миллий университети, 2007 йилда Тошкент Молия институти ва 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкент вилоятидаги Оҳангарон туманига Дониёр Мадиримов ҳоким этиб тайинланганди.