Сардоба тошқинидан жабрланганлар учун қурилган уйларнинг нархи маълум қилинди

Жамият

image

Сирдарё вилоятида Сардоба тошқинидан жабр кўрган аҳоли учун қурилган уйларнинг нархи 855,4 млрд. сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари Ўлмасжон Мамадаминов иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

Қайд этилишича, 4 790 нафар хонадон эгаларига 186,6 млрд сўм моддий ёрдам маблағлари пластик карталарга туширилган. Шундан, 4 541 та фуқарога 181,6 млрд сўм (40 млн сўмдан) ва 249 та фуқарога 5,0 млрд сўм (20,0 млн сўмдан) берилган.

Тошқин оқибатида уй-жойларига жиддий зарар етган фуқаролар учун жами 52,5 га ер майдонлари танланиб, 2 640 та хонадонли 86 та кўп қаватли турар жой қурилган. Мазкур кўп қаватли уйларнинг нархи шартнома бўйича 855,4 млрд. сўм.

2 577 та хонадон республика, вилоят ва туманлар ишчи гуруҳлари ҳамда жамоатчилик вакиллари томонидан адолатли ўрганилиб, қуръа ташлаш йўли билан эгаларига топширилган.

Эслатиб ўтамиз, Сардоба сув омборининг ёрилиши ортидан очилган жиноят иши бўйича ўтган йилнинг декабрь ойи охирларида суд бошланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сардоба

Баҳолаганлар

794

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг