“Сардоба иши” бўйича суд бошланди. Иш “давлат сири”га боғлиқлиги учун ёпиқ тарзда кўрилади

Жамият

image

Жорий йилнинг 21 декабрь куни Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан судланувчилар М. Холматов (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “Гидротехник иншоотлар қуриш дирекцияси” бошлиғи лавозимида ишлаган) ва бошқа жами 17 кишига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича ёпиқ суд жараёни бошланди.Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарга кўра, ушбу жиноят иши бевосита давлат сирлари билан боғлиқ бўлганлиги сабабли Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси 1-қисми талабларига мувофиқ ёпиқ тарзда кўриляпти.

Судланувчилар Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 203-моддаси (сув ёки сув ҳавзаларидан фойдаланиш шартларини бузиш), 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш), 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) ва 258-моддаси (тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

“Ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича алоҳида баёнот берилади”, дейилади хабарда.

Суд жараёни давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Сардоба

Баҳолаганлар

193

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг