“Сардоба“дан сув чиқиши камайди – ФВВ

Жамият

image
Президент Сардоба тумани аҳолиси билан учрашди (фоторепортаж) north_east

Президент Сардоба тумани аҳолиси билан учрашди (фоторепортаж)

Сирдарёда тошқин: 11,5 мингдан ортиқ фуқаро эвакуация қилинди north_east

Сирдарёда тошқин: 11,5 мингдан ортиқ фуқаро эвакуация қилинди

Аввалроқ, жорий йилнинг 1 май куни соат 05:55да Сирдарё вилоятида жойлашган “Сардоба” сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келгани ҳақида хабар берилганди. Натижада Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув киргани маълум қилган. Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги навбатдаги баёнот билан чиқди.

Таъкидланишича, мазкур вазият оқибатларини бартараф этиш, эвакуация тадбирларини ташкиллаштириш бўйича амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида, воқеа жойига Ўзбекистон Республикаси Президенти етиб борган.

Қўшимча маълумот сифатида шуни қайд этиш жоизки, Дўстлик, Пахтакор, Зарбдор ва Мирзачўл туманларида ташкил этилган махсус штаблар томонидан мактаб, коллеж, хусусий корхоналар ва аҳоли хонадонларига фуқароларни жойлаштириш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, Мирзаобод туманидаги “Навбаҳор”, “Ҳақиқат” ва “Баҳористон” МФЙлари аҳоли яшаш пунктларига қисман сув кирган. Аҳоли ушбу тумандаги касб-ҳунар коллежи, Сафарбарлик чақирув резерви бўйича ҳарбий қисм ва шифохонага эвакуация қилинган. Эвакуация тадбирлари Жиззах шаҳрига ҳам ташкиллаштирилган.

Хусусан, Оқолтин туманидаги “Аҳиллик”, “Шодлик”, “Саховат”, “Навоий”, “Дўстлик”, “Кўркамдиёр”, “Тошкент”, “Янгиҳаёт”, “Обод” ва “Мустаҳкам” МФЙларининг аҳолиси Жиззах вилояти Гагарин шаҳарчасига вақтинчалик кўчирилди. Унда аҳоли учун 6000 дона ниқоб, 80 дона антисептик восита, 200 жуфт бир марталик қўлқоплар ва бошқа тиббиёт воситалари тарқатилди.

Бундан ташқари, Сардоба шаҳарчасидаги аҳолини ҳам Жиззах вилояти Гагарин аҳоли яшаш пунктига эвакуация қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, Мирзаобод туманидаги “Беруний”, “Пахтаобод”, “Балиқчи”, “Ҳақиқат”, “Баҳористон”, “Янгиовул” ва “Дўнгариқ” МФЙлари аҳолиси сув тошиш хавфи бўлгани учун Янгиер шаҳрига эвакуация қилинмоқда.

Маълум қилинишича, тошқин оқибатларини бартараф этиш учун сув оқимлари Оқолтин тумани ҳудудидан ўтувчи Абай каналига туширилиб, Жиззах вилоятидаги Арнасой кўлига йўналтирилган. Ҳозирда дамбадан сув чиқиши камайган. Фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.

 

Мақола муаллифи

Теглар

ФВВ Сардоба сув омбори

Баҳолаганлар

261

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг