Сардоба ҳодисаси бўйича жиноий иш қўзғатилди
Жамият
−
03 Май 2020 22315 1 дақиқа
Сардоба сув омбори дамбаси ўпирилиши оқибатида сув тошқини юзага келиши юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда бугун, 3 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси хабар қилди
“Жорий йил 01 май куни Сирдарё вилоятидаги “Сардоба” сув омбори ўпирилиши оқибатида сув тошқини юзага келганлиги ҳолати юзасидан ЖКнинг 207-моддаси 1-қисми ва 258-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди“, дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бориш ДХХ органларига юклатилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 май куни Сардоба сув омборида фавқулодда ҳолат юзага келди. Ҳозирда ушбу фожиа оқибатларини бартараф этиш жараёни кетмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь