Бугундан ОТМ ўқитувчиларининг маоши ошади
Жамият
−
01 Июль 2019
411652019 йилнинг 1 июлидан эътиборан Ўзбекистон ҳудудидаги олий таълим муассалари ўқитувчиларининг ойлик-маоши оширилади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинди.
Унда маълум қилинишича, Олий таълим муассасаларининг раҳбар ходимлари, профессор-ўқитувчилар таркиби ҳамда бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари оширилган миқдорларда тўланади.