“Санжик” қамоқхонада соч эктирдими?
Жамият
−
21 июл 4304 2 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда “Real Sanjik” тахаллуси билан танилган блогер Санжар Каримовнинг қамоқдалигида соч эктиргани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан QALAMPIR.UZ Каримовнинг адвокатлари билан боғланди.
Аввалги суд жараёнларида Санжар Каримов қамоқхона ички тартибига мувофиқ сочи олинган ҳолда, асосан бош кийимда иштирок этаётганди. Бироқ 29 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида бошланган апелляция инстанцияси суд муҳокамаларида у ёз фасли бўлгани учун бош кийимсиз қатнашди. Шу боис Каримовнинг пешона қисмидаги сочлари бошқача кўринаётгани ижтимоий тармоқларда турли тахминларга сабаб бўлди.
Суддаги тасвирларда Каримовнинг пешона қисмидаги сочлари алоҳида рангда ажралиб, соч экиш амалиётидан фойдаланилганлигини кўриш мумкин. Судланувчининг адвокати Мансур Абдураимов ҳақиқатдан ҳам Санжар Каримов соч экиш муолажасини олганини билдирди.
“Қамоқхонада вақти Санжарнинг сочлари олиб ташланганди. Калта қилиб қиртишлангани боис унинг пешонасидаги сочлар ажралиб турганди. Мен ундан соч эктирганмисан деб сўраганимда, “Ҳа, бир йил олдин чет элда соч эктиргандим” деб жавоб берганди. Мен ишонтириб айтаман, Санжар қамоқда соч эктирмаган, бунинг имкони ҳам йўқ. Чунки у қамоқда соч дардида ўтиргани йўқ, унинг ягона мақсади адолат қарор топиб, озодликка чиқиш”, дея изоҳ берди адвокат.
Бу маълумотни Каримовнинг яна бир ҳимоячиси Ойбек Ашуров ҳам тасдиқлади. Унинг билдиришича, Санжар Каримов жазони ижро этиш муассасасида барча маҳкумлар каби ички тартиб-қоидаларга риоя қилмоқда.
Маълумот учун, Каримовга оид апелляция инстанция суд жараёнлари ҳозирда давом этмоқда. Навбатдаги суд мажлиси 27 июль куни бўлиб ўтиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Санжар Каримовнинг божаси – “Равшан Золотой” номи билан танилган Равшан Муҳитдиновга нисбатан қўйилган айбловлар тасдиғини топмагани учун Интерпол орқали халқаро қидирув тўхтатилгани ҳақида хабар берилганди. Кейинроқ, у ушбу хабар юзасидан муносабат билдириб, “тарихий ватанига йўл очилганини” маълум қилди.
Live
Барчаси