Сантуш Португалия постидан кетди
Спорт
−
16 Декабрь 2022
2294Португалия жамоаси устози Фернанду Сантуш терма жамоа мураббийлигини тарк этди. Бу ҳақда кеча, 15 декабрь куни Португалия футбол федерацияси (FPF) матбуот хизмати хабар берди.
Қатарда бўлиб ўтаётган ЖЧ-2022да Португалия терма жамоаси 1/4 финалдан ўта олмади ва Марокаш термасига имкониятни бой берди (0:1).
“Миллий терма жамоанинг Қатардаги Жаҳон чемпионатидаги ўйинларидан сўнг Фернандо Сантуш жамоадан кетишга қарор қилди. У билан жамоамиз биринчи марта иккита халқаро турнирда ғолиб чиқди. FPF Сантуш ва унинг штабига қилган барча ишлари учун миннатдорлик билдиради”, дейилади Федерация баёнотида.
Сантуш 68 ёшда ва у 2014 йилдан буён Португалия терма жамоасини бошқариб келаётганди. Унинг қўл остида жамоа 2016 йилда Европа чемпиони, 2019 йилда эса Миллатлар лигаси ғолиби бўлди. Бунгача у Португалиянинг "Порту", "Спортинг", "Бенфика", шунингдек, Грециянинг АЕК, ПАОК ва "Панатинаикос" клубларини бошқарган.
LiveБарчаси