Сантуш Португалия постидан кетди

Sport

image

Португалия жамоаси устози Фернанду Сантуш терма жамоа мураббийлигини тарк этди. Бу ҳақда кеча, 15 декабрь куни Португалия футбол федерацияси (FPF) матбуот хизмати хабар берди.

Қатарда бўлиб ўтаётган ЖЧ-2022да Португалия терма жамоаси 1/4 финалдан ўта олмади ва Марокаш термасига имкониятни бой берди (0:1).

“Миллий терма жамоанинг Қатардаги Жаҳон чемпионатидаги ўйинларидан сўнг Фернандо Сантуш жамоадан кетишга қарор қилди. У билан жамоамиз биринчи марта иккита халқаро турнирда ғолиб чиқди. FPF Сантуш ва унинг штабига қилган барча ишлари учун миннатдорлик билдиради”, дейилади Федерация баёнотида.

Сантуш 68 ёшда ва у 2014 йилдан буён Португалия терма жамоасини бошқариб келаётганди. Унинг қўл остида жамоа 2016 йилда Европа чемпиони, 2019 йилда эса Миллатлар лигаси ғолиби бўлди. Бунгача у Португалиянинг "Порту", "Спортинг", "Бенфика", шунингдек, Грециянинг АЕК, ПАОК ва "Панатинаикос" клубларини бошқарган.


Rate Count

24

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends

News on the topic