Роналдунинг олдида фақат битта йўл бор
Спорт
−
21 Декабрь 2022
13867Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду фаолиятини фақатгина Саудиянинг “Ал-Наср” клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "AS" нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Саудия клуби 37 ёшли футболчига расмий таклиф билан чиққан ягона жамоа ҳисобланади. Шунингдек, Қатарнинг "Ал-Садд" клуби Роналдуга таклиф билан чиқишга тайёр эди, бироқ Криштиану Қатар жамоаси билан ҳеч қандай музокара ўтказмагани маълум бўлди.
Манбага кўра, Роналдунинг "Ал-Наср"даги маоши йилига 200 миллион еврони ташкил этади.
Аввалроқ Саудия клуби португалиялик билан 2022 йил охиригача шартнома имзолаши кутилаётгани хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, Роналду мавсумни "Манчестер Юнайтед"да бошлади, аммо Қатарда бўлиб ўтган ЖЧ-2022 стартидан аввал инглиз клуби билан шартномани бекор қилди. ЖЧда Португалия терма жамоаси 1/4 финалга чиқди ва Марокашга имкониятни бой берди (0:1).
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15