Португалиялик футболчиларга матбуот анжуманларида инглиз тилида гапириш тақиқланди

Спорт

image

Футбол бўйича Португалия терма жамоаси матбуот хизмати вакили Қатарда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионати расмий матбуот анжуманларида терма жамоа аъзоларининг журналистлар билан инглиз тилида мулоқот қилишини тақиқлади. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар берди.

Душанба куни Доҳада ўйинолди анъанавий матбуот анжумани бўлиб ўтди, унда Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш ва жамоа ҳимоячиси Рубен Диаш иштирок этди. Футболчи Англиянинг “Манчестер Сити” жамоасида ўйнайди. Диаш бир неча бор инглиз тилида саволлар берган журналистларга шу тилда жавоб беришга уринган. Бироқ ҳар сафар уни терма жамоа матбуот хизмати вакили тўхтатиб, фақат португал тилида гапиришни талаб қилган. Бундай ҳолат матбуот анжуманида уч марта такрорлангач, футболчи қўлларини кўтариб кулиб юборган.

Бошқа терма жамоаларнинг футболчилари ва мураббийлари саволларга инглиз тилида жавоб қайтарган.

Бугун, 6 декабрь куни Португалия терма жамоаси Жаҳон чемпионати 1/8 финалида Швейцария термаси билан баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Portugaliya Diash

Баҳолаганлар

331

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг