Санкт-Петербургда отиб кетилган ўзбекистонлик шифохонада вафот этди
3-саҳифа
−
23 Февраль
11974Аввалроқ, Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон фуқароси отиб кетилгани хабар қилинганди. Эндиликда у шифохонада жон бергани маълум бўлди. Бу ҳақда “78.ru” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 22 февраль куни тушга яқин россиялик адвокат Виктор Патрушевнинг ҳайдовчиси бўлган Ўзбекистон фуқароси 42 ёшли Рустамбек Алдаев Елизаветинская шифохонасида вафот этган.
“Эндиликда қотилликка суиқасд бўйича жиноий иш қайта тоифага киритилади, тергов Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми 3-банди “Ёлланган қотиллик” бўйича давом эттирилади”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, 20 февраль куни тушдан кейин қотил ҳайдовчини “Макаров” тўппончасидан узоқ масофадан отиб ташлаган эди. Шифохонага ётқизилганидан сўнг шифокорлар жабрланувчини реанимацияга жўнатиб, бир қатор шошилинч операцияларни амалга оширган, бироқ иккинчи куни эркак ўзига келмай шифохонада вафот этган.
Қотиллик жойидан “Макаров” тўппончасининг патрони топилди. Версиялардан бирига кўра, у ҳайдовчини адвокатнинг ўзи билан адаштириб юборган.
LiveБарчаси