Россияда Ўзбекистон фуқароси қуролли ҳужумга учради

3-саҳифа

image

Санкт-Петербургдаги Виборг шоссесида ёлланма қотил Ўзбекистон фуқаросининг бошига “Макаров” номли ўқотар қуролдан ўқ узиб, воқеа жойидан яширинган. Бу ҳақда бугун, 20 февраль куни Россия Тергов қўмитасининг минтақавий штаб-квартираси хабар берди.

Қайд этилишича, петербурглик адвокатнинг ҳайдовчиси бўлиб ишлаган 41 ёшли Рустамбек Алдаев Ўзбекистон фуқароси бўлган. У бошлиғининг икки фарзандини қора рангли Toyota Camry русумли машинасида гимназияга олиб келган пайтда ҳужумга учраган.

Мазкур ҳолат юзасидан одам ўлдиришга уриниш бўйича жиноий иш очилган. Жабрланувчи оғир аҳволда шифохонага ётқизилган, унга зарур ёрдам кўрсатилаётгани айтилмоқда.

Отишма ҳайдовчини болаларнинг отаси билан адаштиргани сабаб юз берган бўлиши мумкин. Қотил қидирувга берилган, воқеа жойида полиция ходимлари “Макаров” тўппончасидан 9 мм калибрли 1 дона гильза топган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Санкт-Петербург шаҳрининг Колпинский туманидаги уйдан ўзбекистонлик эркак томоғи кесилган ҳолда топилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Санкт-Петербург Ўзбекистон фуқаро ҳужум

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг