Санкт-Петербургда ўзбекистонлик қуролли ҳужумга учради

Олам

image

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги истироҳат боғларидан бирида 4 нафар ўсмир Ўзбекистон фуқаросига ўқ отар қурол билан ҳужум.

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, воқеа жорий йилнинг 7 февраль куни юз берган. Калтакланган ўзбекистонликка 26-сон шаҳар шифохонасида зарур тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг рухсат берилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мазкур ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатган, ушбу жиноятни содир этганликда гумонланаётганлар қўлга олинган. Тергов тадбирлари давом этмоқда.

Қайд этилишича, Бош консулхона вазиятни ўз назоратига олди.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангельск вилояти, Калининград вилояти, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград вилояти, Мурманск вилояти, Ненец автоном округи, Новгород вилояти, Псков вилояти, Санкт-Петербург шаҳри, Вологода вилояти) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур вазиятларда мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтди: +7-965-029-41-49.


Мақола муаллифи

Теглар

Санкт-Петербург ўзбекистонлик

Баҳолаганлар

84

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг