Самбо мундиалида 5 нафар ўзбек спортчиси совриндор бўлди

Спорт

image

Жорий йилнинг 11-13 ноябрь кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида самбо бўйича катталар ўртасида Жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтди. Дунёнинг элликга яқин мамлакатидан самбочилар иштирок этган турнирда Ўзбекистон вакиллари ҳам муносиб тарзда қатнашди.

Беллашувларда спортчилар 21 та вазн тоифасида совринли ўринлар учун кураш олиб борди. Мусобақа якунларига кўра, Ўзбекистон делегацияси 1 та кумуш, 4 та бронза медалига эга чиқди.

ЖЧда сориндор бўлган ўзбек спортчилари:

Кумуш: -58 кг: Лутфилла Сайдаматов (жанговар самбо);

Бронза: -79 кг: Шерзод Исманов (жанговар самбо);

Бронза: -58 кг: Достон Рўзиев;

Бронза: -64 кг: Сардор Олимжонов;

Бронза: -65 кг: Мухлиса Қодирберганова.


Мақола муаллифи

Теглар

O'zbekiston Sambo

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг