Ёшлар мундиалида ўзбек боксчилари ғалабали серияни давом эттирмоқда
Спорт
−
18 Ноябрь 2022
3085Испаниянинг Ла Нусия шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда. 17 ноябрь кунидаги жангларда 4 нафар Ўзбекистон вакили рингга кўтарилди.
-51 кг вазнда Зиёвуддин Алижонов Колумбия вакили Давид Оспинони мутлақ устунлик билан мағлубиятга учратди. -92 кг вазн тоифасида Айназар Кенесбаев мексикалик Даниель Лопесга қарши жанг қилди ва 5:0 ҳисобида ғалабага эришди. -67 кг вазн тоифасида Жавоҳир Умматалиев ЖЧдаги иккинчи жангини испаниялик Ганда Кулибалига қарши ўтказиб, ҳакамлар қарорига кўра у ҳам 5:0 ҳисобидаги ғалабани қайд этди. -80 кгда Раҳматилло Бойматов ирландиялик Райан Коллинс билан баҳсда рақибини доғда қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, бунгача ўзбекистонлик ёш боксчилар Россия Федерациясининг Анапа шаҳрида ўтказилган халқаро мусобақада муваффақиятли иштирок этишганди.
LiveБарчаси