Ўзбекистонликлар Жаҳон чемпионатида 6 та медални нақд қилди

Спорт

image

Испанияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ярим финалчилар номи аниқ бўлди. Кеча, 21 ноябрь кунги дастурда 9 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилди.

Аёллар ўртасида -48 кгда Гулсевар Ғаниева Хитой Тайпейи вакиласи Йи Хуан Гуони 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. -54 кг вазн тоифасида Мухлиса Хушвақтова германиялик Крисовалану Кутсокристуга имкониятни бой берди. -63 кг вазнли Ситора Баҳодирова Аргентина вакиласи Магали Эрреранинг тўсиғидан ўта олмади. Азиза Зокирова (-70 кг) ва Олтиной Сотимбоева (-81 кг) мусобақанинг кейинги босқичига йўл олди.

Эркаклар ўртасида -54 кгда Хўжаназар Нортожиев ирландиялик рақибидан устун келган бўлса, -67 кг вазн тоифасида Жавоҳир Умматалиев арманистонлик Арес Хакобянни доғда қолдирди. -75 кг вазн тоифасида Тўрабек Хабибуллаев арманистонлик рақибига қарши жанг ўтказиб, ғалабага эришди. -92 кгда Айназар Кенесбаев чорак финалда мисрлик Муҳаммад Ҳолидга имкониятни бой берди. 

Кечаги жангларда жами 6 нафар Ўзбекистон вакили ярим финал йўлланмасини қўлга киритиб, камида мундиалнинг бронза медалига эга чиқадиган бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Boks O'zbekiston

Баҳолаганлар

174

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг