Ўзбекистонлик боксчилар ёшлар мундиалида муваффақиятли одимламоқда

Спорт

image

Испаниянинг Ла Нусия шаҳрида бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида чорак финалчилар саралаб олинди. Кеча, 20 ноябрь кунги баҳсларда 4 нафар ўзбекистонлик боксчи мамлакат шарафини ҳимоя қилди.

-80 кг вазнда Раҳматилло Бойматов албаниялик Луис Гёленани 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. -92 кг вазн тоифасида Айназар Кенесбаев ирландиялик рақибидан катта фарқ билан устун келди. -71 кгда Фазлиддин Эркинбоев Ҳиндистон вакили Саҳил Чауханни, -57 кг вазн тоифасида Бахтиёр Асадов ирландиялик Кольм Фарреллни мухлислар қаторига кузатиб қўйди.

20 ноябрь кунги натижаларга кўра 4 нафар ўзбекистонлик боксчи ҳам чорак финалга йўл олди.

Маълумот учун, турнирнинг чорак финал жанглари 22 ноябрь куни бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Boks O'zbekiston

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made