Самарқанднинг “қизил” туманида 11 нафар тиббиёт ходими коронавирусга чалинган
Жамият
−
31 Май 2020
13204Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида 28 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Беморларнинг 11 нафари (10 нафари вилоят, 1 нафари туман) тиббиёт ходими, 1 нафари туман газ идораси ходими, 1 нафари ИИБ ходими, 3 нафари мавсумий ишчи, 1 нафари ҳайдовчи, 1 нафари тадбиркор, 4 нафари уй бекаси, 2 нафари мактаб ўқувчиси, 4 нафари пенсионерлардир.
30 май куни туман санитария-эпидемология осойишталик маркази ходимлари томонидан 186 та аҳоли хонадонларида эпидемологик суриштурув ишлари олиб борилди. 736 нафар фуқаронинг тана ҳарорати ўлчаниб, шундан 5 нафарида тана ҳарорати кўтарилгани аниқланди.
Туманда коронавирусдан ўлим холатлари кузатилмаган. 5 та хонадондан 1 нафардан бемор, 1 та хонадондан 2 нафар, 1 та хонадонда 4 нафар бемор COVID-19 коронавирус инфекциясидан даволанмоқда.
Беморлар билан бирламчи мулоқотда бўлганлар жами 117 та хонадондаги 121 нафар фуқоролар (оила аъзолари 489 нафар) уй шароитида карантинга олиниб 28 нафар ИИБ ходимлари бириктирилган.
Эслатиб ўтамиз, Самарқанд вилоятида Самарқанд шаҳри, Оқдарё тумани, Иштихон тумани, Пайариқ тумани, Пастдарғом тумани, Самарқанд тумани, Тайлоқ тумани, Ургут тумани "қизил" тоифага киритилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь