Самарқанддаги Зармитан конидан икки кишининг жасади топилди
3-саҳифа
−
02 Июль 2023
13758Самарқанд вилояти Қўшработ туманида жойлашган Зармитан конидан икки нафар шахснинг жасади топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Шу йилнинг 28 июнь куни тахминан соат 03:30 ларда Қўшработ тумани Зармитан конидан икки нафар шахснинг мурдаси топилган. Улар конга таркибида олтин бўлган маъданли тошларни талон-торож қилиш учун ғайриқонуний равишда киргани, эгнида кон ичиларининг кийими ҳамда ёнларида 2 қопда жами 94 кг оғирликдаги маъдан тошлар бўлгани аниқланган.
Уларни юклаш пунктига бориб қайтаётган ерости ўзиюрар машина оператори аниқлаган. Бирламчи маълумотларга кўра, ушбу шахсларни, оператор босиб ўтган бўлиши мумкин.
Ҳодиса жойига тезкор тергов гуруҳи аъзолари ҳамда Қизилқум кон техника инспекцияси мутахассислари чиққан.
Аниқланишича, вафот этган йигитлар 1999 йил ва 2003 йилда туғилган. Улар Қўшработ туманининг Майинтепа қишлоғидан бўлган.
Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
LiveБарчаси