Самарқанддаги “заправка”да юк машинаси ёниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
10 Апрель 2023
8626Самарқанддаги газ қуйиш шохобчаларидан бирида ёнилғи сиғими 20 тонна бўлган юк машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 10 апрель куни вилоятнинг Ургут тумани "Қорабулоқ" МФЙ ҳудудидаги газ тарқатиш шохобчасида ёнилғи сиғими 20 тонна бўлган юк машинаси ёниб кетган. Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вилоят бошқармасининг 4 та ёнғин қутқарув гуруҳи етиб борган. Ёнғин соат 17:35 да ўчирилган.
Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида бир киши жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойида Самарқанддаги "заправка"да машина портлаб, 1 киши ҳалок бўлган эди. Шунингдек, яна бир ҳолатда 2021 йил июнь ойида Самарқанд шаҳридаги газ қуйиш шохобчаларидан бирида Nexia'га ўрнатилган газ баллони портлаб кетган.
Нодиржон Мадаминов
LiveБарчаси