Самарқанддаги товуқ фермада газ портлаши оқибатида 2 киши жароҳатланди
3-саҳифа
−
30 март 2023 6091 1 дақиқа
Аввалроқ Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги товуқ фермада газ портлаб кетгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу портлаш оқибатида 2 киши жароҳат олгани маълум бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур воқеа Каттақўрғон туманининг “Мелихўжа” маҳалласида жойлашган парранда фабрикасида содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида вафот этганлар йўқ, 2 нафар фуқаро енгил тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилган.
Ҳозирда воқеа сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.
Ушбу ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вилоят ФВБ портлаш оқибатида тан жароҳати олганлар ҳақида хабарлар келиб тушмаганини маълум қилганди.
Live
БарчасиПутин Тўқаев билан ҳам телефонлашди
21 сентябр
Қашқадарёда 2300 йиллик оссуарий топилди
21 сентябр