Самарқанддаги товуқ фермада газ портлаб кетди (видео)
3-саҳифа
−
30 Март 2023
11183Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги парранда фабрикасида портлаш содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати бирламчи маълумот берди.
Қайд этилишича, бугун, 30 март куни соат тахминан 10:40 ларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида жойлашган эски товуқ фабрикасида газ-ҳаво аралашмаси туфайли портлаш содир бўлган.
Чақирувга кўра, вилоят ФВБ масъул ходимлари томонидан воқеа жойига чиққан ҳолда ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда. Портлаш оқибатида вафот этган ва тан жароҳати олганлар ҳақида хабарлар келиб тушмаган. Ёнғин содир бўлмаган.
“Яқин вақтларда қўшимча маълумот тақдим этилади”, дейилади ФВВ хабарида.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь