Самарқанддаги товуқ фермада газ портлаб кетди (видео)
Crime
−
30 March 2023 13333 1 minute
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги парранда фабрикасида портлаш содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати бирламчи маълумот берди.
Қайд этилишича, бугун, 30 март куни соат тахминан 10:40 ларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида жойлашган эски товуқ фабрикасида газ-ҳаво аралашмаси туфайли портлаш содир бўлган.
Чақирувга кўра, вилоят ФВБ масъул ходимлари томонидан воқеа жойига чиққан ҳолда ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда. Портлаш оқибатида вафот этган ва тан жароҳати олганлар ҳақида хабарлар келиб тушмаган. Ёнғин содир бўлмаган.
“Яқин вақтларда қўшимча маълумот тақдим этилади”, дейилади ФВВ хабарида.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September