Самарқанддаги сув омборида тўрт нафар ёш йигит чўкиб кетди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятидаги Каттақўрғон сув омборида 4 нафар йигит чўкиб кетди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.

Келтирилишича, жорий йилнинг 30 июль куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи ва Кўкдала туманларида яшовчи О.Э., Э.У., И.Д., С.Р., З.О., О.А. ва Э.Х.лар Нуробод тумани, “Пўлат” маҳалласида яшовчи таниши М.М.нинг туғилган кунини нишонлашган. Шу куни улар соат тахминан 17:30 ларда Каттақўрғон сув омборига чўмилмоқчи бўлиб, ушбу жойдаги қайиқ билан сув омборининг қирғоғидан тахминан 40 метр узоқликка сузиб борган. 

Улар қайиқ устида фотосуратга тушиш мақсадида тартибсиз ҳаракатлар қилгани сабабли, мувозанатини йўқотган. Оқибатда қайиқ ағдарилиб кетган. Қайиқда бўлган З.О. О.А. ва Э.Х.лар қирғоққа сузиб чиққан, аммо О.Э., Э.У., С.Р. ва И.Д.лар чўкиб кетган.

Олиб борилган қутқарув ишлари давомида марҳум О.Э.нинг мурдаси топилган. Ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти Балиқчи туманида жойлашган Қорадарёда 2 та бола чўкиб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд сув омбор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг