Самарқанддаги шифохона ёнида ёнғин содир бўлди (видео)
3-саҳифа
−
05 Август
5726Бугун, 5 август куни Самарқанд вилоятининг Паяриқ туманида Isuzu русумли юк машинасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 14:00 да Паяриқ тумани “Гўзал” МФЙда жойлашган туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Тез тиббий ёрдам биносининг ёнида Isuzu русумли юк автомобилида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида туман ФВБга хабар берилган.
Воқеа жойига 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:05 да етиб бориб, соат 14:30 да ёнғин ўчирилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Билдирилишича, ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлганди.
LiveБарчаси