Тошкентда янги қурилаётган бинода ёнғин чиқди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 23 июль куни Тошкент шаҳридаги янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Соат 12:35 да Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Ш.Рашидов кўчасида жойлашган янги қурилаётган бинода содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, зудлик билан 6 та ёнғин-қутқарув экипажи ёнғин жойига етиб борган. 

Бинонинг том қисмида содир бўлган ёнғин соат 12:56 да бартараф этилди. Ёнғин оқибатида бинонинг том қисмидаги қурилиш маҳсулотлари ёниб зарарланган.

“Ёнғин-қутқарувчиларнинг тезкор саъй-ҳаракатлари туфайли ёнғиннинг кенгайиб кетиши олди олинди ва қисқа вақт ичида ўчирилди. Асосий бинога зарар етмаган. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Ёнғин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made