Самарқанддаги қабристондан ўрта асрларга оид 2 та дахма топилди
Бу қизиқ
−
19 Сентябрь
10314Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида жойлашган қабристондан топилган қадимий 2 та дахма ҳамда 1 та қабртош ўрганилди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар берди.
Унга кўра, Қайрағоч қишлоғида жойлашган “Кўктош” қабристони ҳудудидан топилган қадимий ноёб топилмалар Пастдарғом туманида яшовчи фуқаролар мурожаатига асосан, ишчи гуруҳ томонидан ўрганилганда, улар ўрта асрларга оидлиги маълум бўлган.
“Кўктош” қабристони ҳудудидан топилган қадимий дахма ҳамда қабртошлар Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Миллий рўйхатида қайд этилмаган.
Ушбу топилмаларни тарихий аҳамиятини аниқлаш мақсадида Самарқанд археология институти ходимлари томонидан илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.
Пастдарғом тумани ҳокимлигининг 2024 йил 11 сентябрдаги хатига асосан, 2 та қадимий дахма ҳамда 1 та қабртошни Миллий рўйхатга киритиш бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, давлат муҳофазасига олиш чоралари кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Ургут туманида қадимий Сўғд маданиятига оид ибодатхона ва ноёб деворий суратлар топилганди. Ибодатхона илк ўрта асрларга тегишли бўлиб, унинг тарҳи тўғри тўртбурчак шаклда ва деворлари диний мавзудаги суратлар билан безатилган.
LiveБарчаси