Самарқанддаги дарёда 42 ёшли фуқаро чўкиб кетди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида 1984 йилда туғилган фуқаро Қорадарё дарёсига тушиб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 28 июнь куни Пастдарғом тумани “Олти қаҳрамон” маҳалласида яшовчи, 1984 йилда туғилган Ж.О. Оқдарё туманидаги "Истиқлол" маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорадарё дарёсига эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетгани ҳақида Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Билдирилишича, ҳозирда Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари томонидан дарё ҳудудида узлуксиз қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятининг Когон туманида 17 ёшли йигит чўмилиш вақтида Шоҳруд каналида чўкиб кетган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг