Самарқанддаги боғчада 2 яшар қизчанинг қўллари тишланиб, кўкартириб ташланди (видео)
3-саҳифа
−
22 Май
9973QALAMPIR.UZ таҳририятига Самарқанддаги боғчада 2 яшар қизалоқнинг қўллари тишланган ва кўкаргани акс этган видео келиб тушди.
Боланинг онаси QALAMPIR.UZ журналисти билан суҳбатда ҳолат Каттақўрғон туманидаги “Юлдузча” оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасида содир бўлганини айтди. Аёл боласининг бу ҳолатидан шикоят қилиб, ИИБга мурожаат қилган.
Аммо боғча раҳбарияти буни тан олмаган. Муассаса масъуллари қизалоқ бу боғчада тарбияланмаслигини, у рўйхатда йўқлигини билдирган. Бироқ она қизи 2 ойдан бери шу боғчага боришини, тарбиячиларнинг ҳаммасини танишини айтмоқда.
Қизиғи шундаки, дастлаб тарбиячи онага фарзандини 2 ёшли бошқа бир бола тишлаганини айтган. Лекин ИИБ ишга аралашганидан сўнг, қизча бу боғчада рўйхатда турмаслиги таъкидланган.
Ҳозирда қизчанинг онаси воқеа юзасидан прокуратурага ҳам мурожаат қилган.
QALAMPIR.UZ ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Болалар омбудсмани билан боғланди. Сурайё Раҳмонова ҳолат жуда чалкаш экани, вазият ҳозирда ўрганилаётганини маълум қилди.
LiveБарчаси