Самарқандда юз берган йирик ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди
3-саҳифа
−
10 Май 2023
9346Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги газ корхонасидан ёнғин чиқиши ортидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Келтирилишича, Пахтачи туманида содир бўлган ёнғин ҳолати юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, судга оид тиббиёт, ёнғин-техника ва судга оид баҳолаш экспертизалари тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 9 май куни Пахтачи туманининг “Янгиобод” маҳалласида жойлашган тумангаз корхонаси ҳудудида ёнғин содир бўлганди. Ёнғин оқибатида бир киши тан тан жароҳати олиб, газ қуйиш шохобчаси ҳудудида бўлган 3 та ISUZU русумли автомашина ва уларда сиғими 50 литрли суюлтирилган углеводород газлари бўлган баллонлар ёниб кетган эди.
LiveБарчаси