Самарқандда йўл қоидасини бузган пиёдани автобус уриб юборди
3-саҳифа
−
30 Январь 2023
5001Самарқанд шаҳрида йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтган 64 ёшли аёлни автобус уриб юборди. Бу ҳақда Самарқанд ИИБ хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса 24 январь куни соат 07:30 атрофида Самарқанд шаҳри Бедил кўчасида содир бўлган. ЙТҲ оқибатида 64 ёшли пиёда олган жароҳати сабаб воқеа жойида ҳалок бўлган.
“Эрталаб ишни бошлашга кетаётгандим. Аёл югуриб ўтиб қолди, кўрдим, тормоз босдим, автобусда секин келаётган эдим, лекин фойдаси бўлмади. Фуқарога биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида унга қараганимда юрак уриши тўхтаганди. Тез ёрдам чақирдим, улар ҳам жони узилганини айтди”, дея воқеани изоҳлади ҳайдовчи.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023