Самарқандда ёш бола ҳожатхонага тушиб кетди
Жамият
−
18 Март 11300 1 дақиқа
Самарқанд вилоятида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари томонидан ҳожатхонага тушиб кетган болакай қутқарилди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Кеча, 17 март куни соат 16:53 да Самарқанд вилояти ФВБга “112” ягона диспетчерлик хизмати орқали Самарқанд тумани “Равонак” МФЙда жойлашган хонадонлардан бирида қаровсиз қолган болакай ҳожатхонага тушиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, воқеа жойига зудлик билан етиб борган ФВВ қутқарувчилари болакайни ҳожатхонадан олиб чиқиб, унинг ҳаётини сақлаб қолган. Ҳозирда боланинг аҳволи яхши.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятининг Бахмал туманида қутқарувчилар ҳожатхонага тушиб кетган боланинг ҳаётини сақлаб қолганди.
Live
Барчаси