Самарқандда ёнма-ён уйларда ёнғин содир бўлди

3-саҳифа

image

Бугун, 22 июнь куни соат 00:52 да Самарқанд шаҳридаги “Боғибаланд” МФЙ “Хўжа Исоқи Валий” кўчасидаги уйда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар берди.

ФВБга ёнғин ҳақида хабар келиб тушгач, воқеа жойига 6 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 1 та сув ташиш автомашинаси жалб этилган. Ҳодиса оқибатида уйнинг 248 кв.м. майдонида том ва шифт қисми ҳамда қўшни  уйнинг 30 кв.м. майдонида том қисми ёнган.

Ёнғин соат 01:55 да ўраб олиниб, соат 02:53 да тўлиқ ўчирилган. Ёнғиндан уйларнинг тахминан 300 кв.м. майдони сақлаб қолинган.

Ёнғин оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ҳамда келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Самарқанд

Баҳолаганлар

112

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг