Самарқандда ёнма-ён уйларда ёнғин содир бўлди
Crime
−
22 June 2021 8397 1 minute
Бугун, 22 июнь куни соат 00:52 да Самарқанд шаҳридаги “Боғибаланд” МФЙ “Хўжа Исоқи Валий” кўчасидаги уйда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар берди.
ФВБга ёнғин ҳақида хабар келиб тушгач, воқеа жойига 6 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 1 та сув ташиш автомашинаси жалб этилган. Ҳодиса оқибатида уйнинг 248 кв.м. майдонида том ва шифт қисми ҳамда қўшни уйнинг 30 кв.м. майдонида том қисми ёнган.
Ёнғин соат 01:55 да ўраб олиниб, соат 02:53 да тўлиқ ўчирилган. Ёнғиндан уйларнинг тахминан 300 кв.м. майдони сақлаб қолинган.
Ёнғин оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ҳамда келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Live
All01 November
01 November
01 November