Самарқандда янги институт ташкил этилади

Жамият

image
ОТМларда дарслар тўхтатилди. Имтиҳонлар нима бўлади? Диплом-чи? north_east

ОТМларда дарслар тўхтатилди. Имтиҳонлар нима бўлади? Диплом-чи?

Самарқанд давлат университетининг Педагогика институти ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Самарқанд давлат университетининг Педагогика институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳасида қайд этилган. 
 
Ҳужжатга асосан Самарқанд давлат университетининг асосан педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Самарқанд давлат университетининг Педагогика институти ташкил этилади.

Самарқанд шаҳри, Спитамен шоҳ кўчаси, 166-уй ҳамда Даҳбет кўчаси, 18-уй манзилида жойлашган Самарқанд давлат университетининг бино ва иншоотларини (мавжуд жиҳоз ва мебеллари билан) тегишли ҳудуди билан биргаликда Институт балансига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги икки ой муддатда:

Институт тузилмаси олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ тасдиқланишини таъминлайди;

Институт уставини белгиланган тартибда тасдиқласин ва унинг давлат рўйхатидан ўтказиш чораларини кўради;

Институтни танлов асосида амалий тажрибага эга бўлган мутахассислардан иборат юқори малакали профессор-ўқитувчилар билан таъминлайди;

Институт ахборот-ресурс марказини қўшимча ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар билан таъминлаш чораларини кўради;

Институтда ўқув-методик жараённинг ташкил этилишини таъминлаш чораларини амалга оширади.

Лойиҳада белгиланишича, институтда ўқув жараёни 2020/2021 ўқув йилидан бошланади ҳамда талабалар контингенти Университетнинг асосан педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида шакллантирилади;

ўқув дастурлари ўзаро яқин бўлган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича асосий ва қўшимча мутахассислик (квалификация) бериш тизими йўлга қўйилади;

талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш параметрларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади;

Институт Университетнинг ўқув ва илмий лабораторияларидан, спорт иншоотларидан ҳамда ахборот-ресурс марказидан режалаштирилган дарс жараёнларига таъсир этмаган ҳолда бепул фойдаланади.


Мақола муаллифи

Теглар

институт қарор лойиҳаси

Баҳолаганлар

252

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг