Самарқандда яна икки туман ИИБга янги бошлиқлар тайинланди

Жамият

image

Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан Самарқанд вилоятининг Қўшработ ва Каттақўрғон туманлари Ички ишлар бўлимларига янги бошлиқлар тайинланди.

Вазир буйруғи билан Бунёд Жўрақулов Қўшработ туман ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Мазкур тайинловгача Бунёд Жўрақўлов Булунғур тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, Асламжон Очилов Каттақўрғон туман ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Мазкур тайинловгача Асламжон Очилов Нуробод тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган. 

Аввалроқ Қўшработ ИИБнинг собиқ раҳбари подполковник Зокир Сувонқулов Нуробод тумани ИИБга, Каттақўрғон ИИБнинг олдинги раҳбари подполковник Абдували Отамуродов Булунғур тумани ИИБга бошлиқ этиб тайинланигани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов

Баҳолаганлар

135

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг