Самарқанд ва Бухородаги уч туманда ИИБ бошлиғи ўзгарди
Жамият 29 Март 08:20
7769
Кеча, 28 март куни Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан Самарқанд вилоятининг Булунғур ва Нуробод, Бухоро вилоятининг Бухоро туманида Ички ишлар бўлими бошлиқлари ўзгарди.
Туман ИИБнинг олдинги раҳбари подполковник Аслам Нуруллаевич Очилов бошқа лавозимга ўтганлиги муносабати билан лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан подполковник Эркин Ўктамович Атоев Бухоро вилояти Бухоро тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Эркин Ў.Атоев Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Махсус қабулхона бошлиғи лавозимида фаолият юритган.