Самарқандда ўзини юк машинасининг тагига ташлаган эркак ҳалок бўлди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда бир эркак ўзини юк машинасининг тагига ташлаб жонига қасд қилгани акс этган видео тарқалди. QALAMPIR.UZ ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланди.

Маълум қилинишича, ушбу ҳодиса жорий йилнинг 27 октябрь куни соат 12:30 атрофида Самарқанд вилоятининг Пахтачи тумани Амиробод маҳалласидан ўтувчи йўлда содир бўлган. Навоий вилоятининг Хатирчи туманида яшаган, 1983 йилда туғилган, руҳий касал Б.А. М-37 автомобиль йўлининг Самарқанд-Бухоро йўналиши 139-километрида ҳаракатланиб келаётган фуқаро Й.Ю. бошқарувида бўлган Man русумли юк автомашинаси остига ўзини ташлаб, жонига қасд қилган. Оқибатда Б.А. ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳодиса содир бўлган жой кўздан кечирилиб, марҳум Б.А.га нисбатан суд тиббий экспертиза тайинланган. Шунингдек, туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида жойлашган хусусий фирмада ишлаб келган Ҳиндистон фуқароси ўз жонига қасд қилганди. У вафотидан олдин инглиз ва рус тилларида тилхат ёзиб қолдирган. Унда асосан моддий қийинчиликка тушиб қолгани, жонига ўзи қасд қилгани, ушбу ҳолат бўйича ҳеч кимга ҳеч қандай даъвоси йўқлиги ҳақида ёзилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд Ҳаёт Шамсутдинов юк машинаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг