Самарқандда ўрмон ёниб кетди
3-саҳифа
−
01 Май 7359 2 дақиқа
Самарқанд вилоятидаги Каттақўрғон давлат ўрмон хўжалиги ўрмон фонди ҳудудининг 10 гектардан ортиқ ҳудудида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Самарқанд вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасига Каттақўрғон давлат ўрмон хўжалиги ўрмон фонди ҳудудининг маълум қисми ёқиб юборилгани ҳақида мурожаат тушган.
Ҳолат вилоят экология бошқармаси, туман ҳокимлиги, прокуратура ва масъуллар иштирокида жойига чиққан ҳолда ўрганилган. Натижада ўрмон хўжалиги ҳудудининг 10,5 гектар майдонида ёнғин бўлгани ҳамда 7,4 гектар ер майдони ёнғиндан зарарлангани маълум бўлган.
Ушбу қонунбузарлик оқибатида Ўзбекистон Республикаси “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 20-21-моддалари, “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 37-моддаси ҳамда “Ўрмон тўғрисида”ги қонуннинг 57-моддаси талаблари бузилган.
Билдирилишича, ўрганиш давомида ёнғин содир бўлган 10,5 гектар ер майдонидаги манзарали дарахтлар хатловдан ўтказилган. Натижада 7,4 гектар ер майдонидаги 116 туп жийда, 5 туп тол ҳамда 49 580 туп юлғун буталари шикастлангани аниқланган. Табиатга жами 1 миллиард 884 миллион 675 минг сўм миқдорида зарар етказилган. Ҳужжатлар ҳолатга қонуний баҳо бериш учун прокуратура органларига тақдим этилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани “Маърифат” МФЙда Бурчмулло ўрмон хўжалигига қарашли ҳудуддаги 1,5 гектар майдонда ёнғин юзага келиб, оқибатда ушбу ҳудуддаги қуруқ ўт ва шох-шабба ёнган эди.
Live
Барчаси