Самарқандда ўрмон хўжалиги ерини 25 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
3-саҳифа
−
18 Апрель 2023
3875Самарқанд вилоятида ўрмон хўжалиги ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.
Маълум қилинишича, фуқаро А.Н. Оқдарё туманидаги ўрмон хўжалигига қарашли 3 гектар ер майдонини фуқаро Р.Т.га 25 000 АҚШ долларига сотишга келишиб олган. У танишлари ёрдамида ҳужжатларни Р.Т. номига расмийлаштириш эвазига олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда ҳоким ўринбосари ер майдонини амалдаги тартибни бузган ҳолда сотиб олиб бериши эвазига 5,3 млн сўм олган вақтда ушланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь