Андижонда ҳоким ўринбосари жиноят билан ушланди
3-саҳифа
−
10 Апрель 2023
14352Андижонда Избоскан туман ҳокими ўринбосари жиноят содир этаётган вақтда қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Маълум қилинишича, Андижондаги Избоскан тумани ҳокимининг инвестиция саноат ва савдо йўналиши бўйича ўринбосари ҳимоя ҳудудидаги ер майдонини амалдаги тартибни бузган ҳолда сотиб олиб бериши эвазига 5,3 млн сўм олган вақтда ушланган.
Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Айтилишича, айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь