Самарқандда ухлаб қолган ҳайдовчи йирик ЙТҲ содир этди
3-саҳифа
−
16 Май 21625 1 дақиқа
Бугун, 16 май куни Самарқанд вилоятида юк машинаси ҳайдовчиси ухлаб қолиши оқибатида бошқа 2 та юк машинасига бориб урилди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 04:30 ларда Пахтачи тумани “Болтали” МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-37 “Самарқанд–Бухоро–Туркманбоши” автомобиль йўлининг 118-километрида ҳайдовчи FAW русумли автомобилни Самарқанд–Навоий йўналишида бошқариб кетаётиб, ухлаб қолган. Оқибатда у руль бошқарувини йўқотиб, ўзи билан бир йўналишда йўл четида тўхтаб турган SINOTRUK HOWO русумли юк автомобилининг чап ён қисмига урилган. Ҳайдовчи машинани тўхтата олмасдан, шу йўналишда олдинда тўхтаб турган бошқа бир SINOTRUK HOWO русумли юк автомобилининг ҳам орқа қисмига бориб урилган.
Ҳодиса оқибатида FAW ҳамда SINOTRUK HOWO русумли юк транспорт воситаларида ёнғин юзага келган. Ёнғин ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган.
Билдирилишича, ҳолат сабабли тан жароҳати олганлар ва вафот этганлар йўқ. Мазкур ҳолат юзасидан Пахтачи тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХГ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида мотоцикл 15 ёшли қизни уриб юборганди. Ҳодиса оқибатида унинг ўнг оёғи ва чап товон суяги узилиб кетган.
Live
Барчаси