Самарқандда тадбиркор йўлга радар ўрнатиб қўйдими? Транспорт вазирлиги вазиятга аниқлик киритди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида тадбиркор томонидан йўлда радар ўрнатилгани айтилган видео тарқалди.

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати бу каби видеодаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

Вазирликнинг аниқлик киритишича, бугунги кунда Самарқанд шаҳри ва унинг атрофида транспорт ва йўловчилар оқимини ўрганиш бўйича тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Бу ишларга Тошкент давлат транспорт университети ҳамда Жиззах политехника институти докторант ва магистрантлари жалб этилган. 

Қайд этилишича, улар ўз тадқиқот ишлари давомида турли техник ускуналар фото-видео камералар ва планшетлардан фойдаланишмоқда.

“Ушбу жараёнлардан бехабар бўлган айрим ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эса вазиятни нотўғри талқин қилиб, ҳақиқатдан йироқ бўлган ёлғон ахборотларни тарқатишмоқда. 

Тадқиқот ишлари давомида автомобиль ҳайдовчилари ва пиёдаларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ вазиятлар тасвирга олинмаётганини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчимиз.

Фото-видео камералар ва планшетлар ёрдамида ёзиб олинган маълумотлар фақатгина мастер режа тадқиқотлари доирасида фойдаланилади”, дейилади хабарда.

Олиб борилаётган тадқиқот ишларининг мақсади Самарқанд шаҳри транспорт тизимини истиқболли ривожлантириш мастер режасини ишлаб чиқишдан иборат экани таъкидланган.


Мақола муаллифи

Теглар

радар

Баҳолаганлар

440

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг