Самарқандда Россия, Хитой, Эрон ва Покистон Ташқи ишлар вазирларининг ёпиқ мажлиси бошланди

Олам

image

Бугун, 13 апрель куни Самарқандда Афғонистонга қўшни давлатлар вазирлари конференцияси доирасида Россия, Хитой, Эрон Ташқи ишлар вазирлари ва Покистон ташқи ишлар давлат вазирининг ёпиқ учрашуви бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Учрашув бошланишидан олдин Сергей Лавров, Цинь Ганг, Ҳусайн Амир Абдуллоҳиан ва Раббоний Кҳар билан бирга суратга тушган, шундан сўнг учрашув ёпиқ режимда давом этган.

Анжуманда Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлари ҳам иштирок этади. Бироқ юқорида айтилган ёпиқ мажлисда улар қатнашгани ҳақида маълумот берилмаган. Расмда ҳам бу 3 мамлакат вазирлари акс этмаган.

Иштирокчилар Афғонистондаги сиёсий тартибга солишга кўмаклашиш, ушбу мамлакатдаги гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни барқарорлаштириш, шунингдек, минтақавий иқтисодий интеграцияни ривожлантириш ҳамда Қобул иштирокида транспорт ва энергетика лойиҳаларини амалга ошириш бўйича кейинги қадамларни муҳокама қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сергей Лавров Самарқандга келганди. Афғонистон бўйича конференциядан ташқари эртага, 14 апрель куни эса Россия Федерацияси – Марказий Осиё форматидаги вазирлар йиғилиши ҳам бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Россия Самарқанд Эрон Хитой Покистон Лавров Цинь Ганг

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made