Самарқандда оғуфуруш 1,5 кг “опий” билан ушланди
3-саҳифа
−
02 Февраль
4675Самарқанд вилояти Жомбой туманида Тожикистондан 1,5 кг “опий” гиёҳвандлик воситасини Ўзбекистон ҳудудига олиб кириб, уни Фарғонада сотмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, ДХХ Самарқанд вилояти Бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда “Самарқанд-Андижон" йўналишида ҳаракатланаётган Cobalt русумли автомашина Жомбой тумани ҳудудида тўхтатилиб, текширилганда Ургут туманида яшовчи 1996 йилда туғилган Қ.А.га тегишли сумкада 1,5 кг “опий” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган.
Суриштирувлар натижасида Қ.А. ушбу гиёҳвандлик воситасини Тожикистон Республикасидан 4 500 АҚШ доллари эвазига сотиб олиб, уни Фарғона вилоятига 10 000 АҚШ долларига сотиш мақсадида олиб кетаётгани маълум бўлган.
Бундан ташқари, автомашинани кўздан кечириш давомида юкхонада 240 дона “Бензонал” номли кучли таъсир қилувчи, 40 дона “Никотиновая кислота”, 5 дона “Тиокор” ва 50 дона “Глицин” номли дори воситалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган. Ҳозирда, юқоридаги ҳолат юзасидан фуқаро Қ.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси